Польша Германияга танкларни Украинага ўтказишга рухсат бериш учун расмий сўров юборди

Польша ҳукумати Германияга Leopard 2 танкларини Украинага топширишга рухсат бериш учун расмий сўров юборди.

Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак 24-январь, сешанба куни Twitter да маълум қилди.

«Немислар «Leopard 2» танкларини Украинага топширишга розилик сўровимизни аллақачон олишган. Шунингдек, Германия томонини «Leopard 2″ танклари билан Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар коалициясига қўшилишга чақираман. Бу бизнинг умумий ишимиз, чунки биз бутун Европа хавфсизлиги ҳақида гапиряпмиз.», – деб ёзган Блашак.