Полша Сейми украиналик қочоқларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Полша Сейми Украинадан келган қочоқларга йўрдам кўрсатувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжатга кўра, қочоқлар ўз шахсини тасдиқлаганидан сўнг солиқ рақамини олишлари мумкин бўлади ва уларнинг мамлакатда бўлиш муддати 18 ойга чўзилиши мумкин, айни муддатга узайтирилади.

Қочоқлар, шунингдек, давлат хизматларидан, жумладан, Полша соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланиш, шунингдек, ўз фарзандларини Полша мактабларига юбориш ҳуқуқига эга бўлади.

Украинадан оилаларни қабул қилган поляклар маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам олади — икки ой давомида кунига 40 злотий (280 гривна), яъни ойига тахминан 1200 злотий (8300 гривна).

Эслатиб ўтамиз, Германия украиналикларга автоматик равишда уч йилгача бошпана беради.