Полша Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни ўзгартиради

Полшада 1 июлдан бошлаб украиналик қочқинларга озиқ-овқат учун кунига 40 злотий миқдоридаги нафақа тўланмайди.

Бу пул украиналикларни уйларида қабул қилган полшаликларга қолдирилади. Бундан ташқари, ишга қабул қилиш қоидалари ҳам ўзгаради. Бу ҳақда Gremi Personal иш билан таъминлаш агентлиги таҳлилий марказида маълум қилинди, деб ёзади Обозреватель.

Расмийлар, шунингдек, Украинадан келган қочқинларни вақтинчалик ҳимоя қилиш тўғрисидаги махсус қонунга ишга жойлаштиришга ўзгартиришлар киритиш ниятида. Энди иш берувчи бундай шахс ишга қабул қилинган кундан бошлаб 14 кун ичида бу ҳақда бандлик хизматини хабардор қилиши кифоя. Ҳукумат таклифларига кўра, энди бундай хабарда хорижликнинг иш вақти ва иш берувчи риоя қилиши керак бўлган иш ҳақи миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Полша ҳукумати вакиллари уруш сабаб Полшага келган украиналиклар ҳукумат томонидан тўлиқ тўрт ойлик қўллаб-қувватланганидан кейин мослашиб, мустақилликка эриша олишига ишонч билдирмоқда.

Gremi Personal агентлиги экспертларининг фикрича, меҳнат бозорида эркаклар кўпроқ маъқул бўлишига қарамай, украиналик аёллар учун таклифлар сони ҳам март ва апрел ойларига қараганда кўпроқ.