Полша Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилди

Полша ўз танкларини Украинага топширди. Бу ҳақда Полша бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди, дея хабар беради унинг матбуот хизмати 25-апрел, душанба куни Twitterда.

«Ҳа, Полша Украинага танкларни топширди, аммо украиналик дўстларимизнинг хавфсизлиги учун уларнинг сони ҳақида гапирмаймиз», деди Моравецкий ва бу ҳақда «ўз вақтида» хабар қилинишини қўшимча қилди.

У, шунингдек, «Полша-Украина ҳамкорлиги ва дўстлиги келажак Европа ва келажакдаги Европада тинчлик асосига айланади» деган фикрни билдирди.

«Ишончим комилки, бу вақт биз ўйлагандан ҳам яқинроқ», – деди Моравецкий.

Олдинроқ Буюк Британия Полшага Варшава Киевга берадиган Т-72 танкларини алмаштириш учун Challenger 2 танкларини юбораётгани хабар қилинганди.