Полша Жанубий Кореядан ҳарбий техника сотиб олиш бўйича шартнома тузди

Полша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Полша армияси учун Жанубий Корея қуролларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

Хусусан, гап FA-50 енгил қирувчи самолётлари, К2 танклари ва К9 ўзиюрар гаубицалари ҳақида бормоқда.

Бу ҳақда 27-июл, чоршанба куни Полшанинг PAP ахборот агентлиги хабар берди.

Биринчи босқичда Полша 180 та зирҳли техника сотиб олади. Биринчи етказиб бериш жорий йилда бошланади. Иккинчи босқичда – K2PL стандартидаги 800 дан ортиқ танклар ва 2026 йилда Полшада ишлаб чиқаришни йулга қўйиш.

Гаубицаларни сотиб олишнинг биринчи босқичи 48 та қуролни сотиб олишни назарда тутади. Улардан баъзилари Украинага ўтказилган ускуналарнинг этишмаслигини қоплаш учун жорий йилда Полшага етказилади. 2024 йилда 600 дан ортиқ гаубица етказиб бериш бошланиши керак. 2026 йилдан бошлаб қуроллар Полшада ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, Полша Жанубий Кореядан 48 дона ФА-50 енгил қирувчи самолётини сотиб олади, улардан дастлабки 12 тасини Полша 2023 йилнинг ўрталарида олади. Самолёт Полша ҳарбий-ҳаво кучлари талабларига мувофиқ конфигурация қилинади ва НАТО (IFF NATO) билан жиҳозланади.

Қурол-яроғ агентлиги вакили подполковник Кшиштоф Платекнинг таъкидлашича, ушбу самолётнинг танланиши “биринчи навбатда унинг мавжудлиги ва эскирган постсовет техникаси – Су-22 ва МиГ-29 ни тезда алмаштира олиши билан боғлиқ”. У Ф-16 қирувчиларини тўлдиради.

К2 Black Panther Huyndai Rotem асосий жанговар танки бўлиб, Корея армиясида 2014 йилдан бери хизмат қилмоқда. 120 мм автоматик юкланадиган силлиқ найли тўп ва 12,7 мм пулемёт билан қуролланган, у бошқа нарсалар қатори унга ўқ узадиган ракеталарни йуқ қилиш ёки «кўр қилиш» қобилиятига эга бўлган ўзини ҳимоя қилиш тизимлари билан жиҳозланган. Танк дизел двигател билан жиҳозланган, у баландлиги 4,1 м гача бўлган сув тўсиқларини энгиб ўта олади ва оғирлиги 55 тоннани ташкил қилади.

Hanhwa Defense компаниясининг К9 Thunder ўзиюрар гаубицаси 40 км масофага учадиган 155 мм тўп билан қуролланган. Huta Stanowa Wola томонидан ишлаб чиқарилган Полша Krab гаубицасининг шассиси ушбу транспорт воситасидан келади.