Полшада номаълум ҳарбий объект қолдиқлари топилди

Мудофаа вазирлиги Полшанинг марказий-шимолий қисмида, Бидгош яқинидаги ўрмонда номаълум ҳарбий объект қолдиқлари топилганини тасдиқлади.

RMF24 журналистларининг маълумотларига кўра, топилган бўлаклар рус тилидаги ёзувлари бўлган «ҳаво-ер» ракетасининг қисмлари бўлиши мумкин, бу эса Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган қуроллар бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

«Номаълум ҳарбий объект қолдиқлари топилди. Вазият маҳаллий аҳоли хавфсизлигига таҳдид солмайди», – деди Полша Мудофаа вазирлиги.

Прокуратура вакиллари ҳаво кучлари иншоотининг топилган қолдиқлари юзасидан тергов бошланганини тасдиқлади. Бундан ташқари, воқеа жойида ҳарбий хизмат, полиция ва жандармерия мутахассислари ҳам бор.

Фото: Мудофаа вазирлиги Полшанинг марказий-шимолий қисмида, Бидгош яқинидаги ўрмонда номаълум ҳарбий объект қолдиқлари топилганини тасдиқлади.

Ҳозирда топилган парчаларнинг келиб чиқиши ҳақида расмий изоҳлар мавжуд эмас.

Бироқ, журналистларнинг хабар беришича, бу, эҳтимол, бир мунча вақт олдин ўрмонга қулаган ҳаво-ер ракетаси бўлиб, жанговар каллак бўлмаган бўлиши мумкин.