Полшада рус жосуслари ҳибсга олинди

21 ва 22 апрел кунлари Полшанинг Белосток шаҳрида россиялик ва бир беларуслик чет эл разведкаси учун жосуслик қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Полшанинг твп.инфо телеканали хабар берди.

Иккала шахс ҳам узоқ йиллар Полшада яшаб, Россия разведкаси учун Полша ва НАТО кучлари ҳақида маълумот тўплаган. Улар ҳибсга олинди. Бу иш бўйича терговни Варшава туман прокуратурасининг ҳарбий бўлими ва Ҳарбий аксилразведка хизмати олиб бормоқда.

“Фаолияти доирасида улар ҳарбий қисмлар, уларни жойлаштириш, ривожлантириш, жиҳозлаш ва ходимлар билан таъминлаш, шунингдек, иттифоқчи кучларнинг қисмлари ҳақида маълумот тўплашди”, деди Варшава туман прокуратураси матбуот котиби Александра Скрзиняз.

Айғоқчилар суд томонидан уч ойга ҳибсга олинади. Уларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.