Познер Грузияни муддатидан олдин тарк этди

Грузияда АҚШ, Франция ва Россия фуқаролари бўлган россиялик журналист карантинни бузгани учун жаримага тортилди ва у жойлашган меҳмонхонага мухолифат намойишчилари томонидан тухум отилди.

sans-serif;">Грузиянинг «Первый канал» хабарига кўра, Познер ва унинг меҳмонлари Тбилиси халқаро аеропортидан учиб кетишган.

Познерни унинг мамлакатга келишига қарши норозилик билдирган фаоллар ва тартибни сақлаш учун сафарбар қилинган полиция ходимлари «олиб кетишди».

«Винотел меҳмонхонасида бўлган 32 киши изоляция ва карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди», — дейилади ИИВ хабарида.

Грузияга келган 41 кишидан тўққиз нафари қоидаларни бузмаган.
“Винотел” меҳмонхонаси ҳам жаримага тортилди.

Россиялик журналист Владимир Познер ўзининг туғилган кунини нишонлаш учун 31 март куни Грузияга учиб кетди. У 3 апрел куни қайтиб келишни режалаштирган, аммо норозиликлар туфайли мамлакатни муддатидан олдин тарк этган. Оппозиция фаоллари ва етакчилари Познер меҳмонлари билан кечки овқатни ўтказаётган Винотел меҳмонхонаси олдида тўпланишди.

Мухолифат тарафдорлари ҳаракат чекловларини бузганликларини даъво қилишди. Натижада меҳмонлар полиция кордони орқали меҳмонхонадан чиқиб кетишди. Намойишлар Познер меҳмонлар ёнида жойлашган “Румс Отел” меҳмонхонасида давом этди. Фаоллар меҳмонхонани тухум билан уришди.