Прагада вайрон қилинган Россия техникалари кўргазмаси очилди

Бугун, 11-июл куни Прага марказида кўргазма очилди, унда Украина фронтида украиналик аскарлар томонидан йуқ қилинган турли русумдаги техникалар намойиш этилди.

Кўргазмадан олинган суратни “Озодлик” радиоси мухбири Рикард Жозвиак чоп этган.

Украинанинг Чехиядаги элчихонаси аниқлик киритишича, экспозиция 24-июлгача бўлиб, у ерда аҳоли украиналик ҳимоячиларнинг кучини ва Россия Федерациясининг минимал йуқотишларини кўришлари мумкин бўлади.

Кўргазма Украина Ички ишлар вазирлиги томонидан Украина ва Чехиянинг бир қанча вазирликлари кўмагида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли Кучлари Россия Федерацияси техникасини, яъни Россия автомобилларини қандай ёъқ қилганини кўрсатди.