Путин Азовсталдан тинч аҳолини эвакуация қилишга розилик берди

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Мариуполдаги Азовстал шаҳридан тинч аҳолини евакуация қилиш ҳақидаги илтимосига рози бўлди.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Мариупол аҳолисини кўчириш бўйича тадбирда иштирок этади.

Бу ҳақда 26 апрел куни БМТ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки томонлама учрашув чоғида, хусусан, Мариуполдаги вазият билан боғлиқ ҳолда, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва тинч аҳолини можаро зоналаридан эвакуация қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.

Азовсталдан эвакуация қилиш бўйича кейинги ҳаракатлар БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Гутерриш ва Путин ўртасидаги суҳбат тахминан бир соат давом этган. БМТ Бош котиби Украинадаги урушни Россиянинг босқини деб билишини айтди.

Хабарингиз бор, 28 апрел куни Гутерриш Киевга келади.