Путин НАТОнинг шарққа томон кенгайиши сабабини айтди

Шимолий Атлантика алянси Совуқ урушда ғалаба қозонганидан сўнг Шарқий Европага кенгайишга қарор қилди, деди Россия президенти.

21-декабр, сешанба куни Россия президенти Владимир Путин НАТОнинг шарқ томон кенгайиши совуқ урушдаги ғалабадан кейинги эйфориянинг натижасидир.

Унинг айтишича, агар НАТО Россия чегараларига яқинлашса, Россия ҳарбий-техник чоралар кўришга тайёр.

“Агар ғарблик ҳамкасбларимизнинг очиқ-ойдин агрессив чизиғи давом этса, биз адекват ҳарбий-техник чораларни кўрамиз ва нодўстона қадамларга кескин муносабат билдирамиз”, — деди Путин.

У ўша пайтда Москва ва Ғарб ўртасидаги деярли иттифоқчилик муносабатларига қарамай, Совуқ Урушдан кейин НАТОнинг шарққа томон кенгайишидан ҳайратда эканлигини билдирди.

Путин, шунингдек, Россия чегаралари яқинида АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимлари элементлари жойлаштирилишидан хавотир билдирди.

“Биз АҚШнинг глобал ракетага қарши мудофаа тизими элементлари Россия яқинида жойлаштирилаётганидан жуда хавотирдамиз”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, «Руминияда жойлашган ва Полшада жойлаштирилиши режалаштирилган МК-41 учирувчи қурилмалари «Tomahawk” зарба тизимларидан фойдаланишга мослаштирилган. Агар бу инфратузилма узоққа силжиса ва Украинада АҚШ ва НАТО ракета тизимлари пайдо бўлса, у ҳолда Москвага бориш парвоз вақти 7-10 дақиқага, гипертовушли қуролларни жойлаштиришда эса 5 дақиқагача қисқартирилади.