Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларини ўз мамлакатига қўшиб олмоқчи.
Россия ҳарбийлари ҳали Владимир Путин эълон қилган ҳудудий мақсадларга эришгани йўқ, дейди экспертлар.
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг босиб олинган жануби ва шарқини тўғридан-тўғри Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 15-май, якшанба куни Америка урушни ўрганиш институти ISW ҳисоботида айтилган.
Мақолада айтилишича, аннексия Россия раҳбарига ядро қуроли ёрдамида, жумладан, янги ҳудудларни ҳимоя қила олишини айтишга имкон беради.
«Агар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун қарши ҳужумлари давом этса, бундай ҳаракатлар Украина ва унинг ҳамкорларини ядровий ҳужум билан таҳдид қилади», — дейилади мақолада.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бундай қўшиб олиш муддати Путиннинг Украинадаги Россия ҳарбийларининг аҳволи ёмонлашганини тушунишига боғлиқ.
«Россия ҳарбийлари ҳали Путиннинг Донецк ва Луганск вилоятлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган ҳудудий мақсадларига эришгани йўқ ва буни амалга ошириш даргумон. Агар Путин ўзининг ҳарбий кучсизлигини англаб етса, у аннексияга шошилиши ва назоратни сақлаб қолиш учун ядровий тўсиқни тезда жорий қилиши мумкин. Украина ҳудудининг бир қисми ҳозирда Россия томонидан ишғол қилинган», — дейди экспертлар.
Улар, шунингдек, агар Путин Россия кучлари муваффақиятга эришишга қодир деб ҳисобласа, у кўпроқ ҳудудни эгаллаб олиш умидида аннексияни кечиктириши мумкинлигини тахмин қилишди.
«Бундай вазиятда унинг бечора раҳбарияти ва Украинанинг қарши ҳужумлари Россия армиясини қулашига олиб келиши мумкин», — дейди экспертлар.
Таҳлилчиларнинг ишончи комилки, Украина ва Ғарб ҳар қандай аннексия ва ундан кейин юзага келиши мумкин бўлган ядровий ҳужум таҳдидига мувофиқлаштирилган жавоб режасини ишлаб чиқиши керак.
«Украинанинг жануби-шарқидаги йиллар давомида Россия томонидан босиб олинишининг сиёсий ва ахлоқий оқибатлари Украина давлатининг узоқ муддатли ҳаётийлиги учун ҳалокатли бўлади. Украина ва Ғарбнинг ҳаётий миллий манфаатлари Украинанинг зудлик билан қарши ҳужуми учун Ғарбдан зудлик билан ёрдам талаб қилади», — дейди америкалик таҳлилчилар.
Бундан ташқари, шарҳда айтилишича, Москва Кремлнинг Жанубий Осетия (Грузия) ва Днестрян (Молдова) каби бошқа прокси-давлатларини ҳам аннексия қилиши мумкин.