Рим папаси Москвага келишга тайёр, бироқ Путин бу таклифга эътибор бермаяпти.

2022-йил 24-февралда Рим папаси Украина президентига қўнғироқ қилди, сўнг Путинга Россияга келишга тайёрлигини айтишни сўради, бироқ жавоб бўлмади.

Рим папаси Франсиск Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага келишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ Кремлдан Ватикан сўровига жавоб бўлмади.

Бу ҳақда понтификнинг Corriere Della Sera нашрига берган интервюсида маълум қилинди.
Рим папасининг айтишича, урушнинг биринчи кунида у Украина президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилган ва кейин Путинга Россияга келишга тайёрлигини айтишни сўраган.

«Мен кардинал Паролиндан йигирма кунлик урушдан сўнг Путинга Москвага боришга тайёр эканлигим ҳақидаги хабарни етказишни сўрадим. Албатта, Кремл раҳбарига бир неча вақт бериш керак эди. Биз ҳалигача жавоб олганимиз йўқ ва такидлашда давом этамиз. Мен Путин бу учрашувни ҳозир ўтказмаслигиёки умаман ўткасмайди деб қўрқаман», деди Рим папаси.

Аввалроқ Рим папаси Френцис одамларни Ватикан байроғи кўтарилган кемага олиб чиқишни таклиф қилгани, бироқ Путин бундай йўлак хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтган эди. Эслатиб ўтамиз, денгиз пиёдалари қўмондони Рим папасидан Мариупол аҳолисини қутқаришни сўраган.