Рим папаси Путиндан Мариуполдан гуманитар коридорини тақдим этишни сўради – ОАВ

Уруш бошланганидан бери Рим папаси Франциск Россия президенти Владимир Путиндан Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун уч марта гуманитар йўлак ажратишни сўраган.

Бу ҳақда Италиянинг Il Messaggero газетаси ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Френцис одамларни Ватикан байроғи кўтарилган кемада олиб чиқишни таклиф қилган.

Бироқ, Путин бундай коридор хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, денгиз пиёдалари қўмондони Рим папасидан Мариупол аҳолисини қутқаришни сўраган.