Россия ҳарбийлари Афғонистондан 380 кишини эвакуация қилмоқда

Россия ҳарбий-транспорт самолётлари гуруҳи Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам етказади ва Кобулдан 380 кишини эвакуация қилади.

380 нафардан ортиқ Россия фуқаролари, КХШТга аъзо давлатлар ва Россия олий оʻқув юртларида таҳсил олаётган афғонистонлик талабаларни эвакуация қилиш учун Чкаловский аеродромидан Кобулга уч ҳарбий-транспорт самолётидан иборат авиатсия гуруҳи учди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Таъкидланишича, одамларни олиб чиқиш учун «энг қисқа вақт ичида Чкаловский аеродромидан Кобулга учиб кетган» учта ҳарбий-транспорт самолётидан иборат авиатсия гуруҳи яратилган.

“Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-транспорт авиатсиясининг гуманитар ёрдам билан биринчи самолёти Афгʻонистон Ислом Республикаси Кобул шаҳри аэропортига қўнди”, — дейилади хабарда.

Россиянинг ҳар бир ҳарбий-транспорт самолёти Афғонистон аҳолиси учун Россиядан инсонпарварлик ёрдамини ташийди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.