Россия армияси Луганск вилоятидаги сўнгги стансияни қувватсизлантирди

Россия армияси Луганск вилоятидаги сўнгги подстансияни йўқ қилди

Бу ҳақда Луганск вилояти ҳарбий бошқармасининг telegram-каналида хабар берилди.

«Тахминан бир соат олдин, у ҳали ҳам сақланиб қолган вилоят уйларида ёруғлик ўчди. Лисичанск яқинида фаол жанговар ҳаракатлар давом этмоқда, 220 кв кучланишли электр узатиш линиясида зарба берилди, — дейилади хабарда.

Ҳарбий маъмуриятнинг хабар беришича, подстансиянинг рус снарядлари зарбаси туфайли талофат жуда жиддий.

Аммо жанглар тўхтамагунча таъмирлаш мумкин эмас.