Россия армияси Қора денгиздан Одессага ракета учирди

Бугун, 18-май куни Россия Федерацияси Қора денгиздан Одесса вилоятига ракета учирди.

Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси спикери Сергей Братчук маълум қилди.

«Одесса вилояти Қора денгиздан навбатдаги ракета зарбасига учради. Душман инфратузилмани йўқ қилишга уриниш ва тинч аҳолига психологик босим ўтказишда давом этмоқда, тонг отиши билан минтақадаги аҳоли пунктларига ҳужум қилмоқда», – деди у.

ОК Жанубнинг дастлабки маълумотларига кўра, жиддий вайронагарчиликлар ва қурбонлар йўқ.

Воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда, у ракета ҳужуми оқибатларини ҳужжатлаштирмоқда.