Россия армияси Украинада 13 миллиард долларлик ҳарбий техникасини йуқотди

Уч ойлик кенг кўламли уруш давомида Россия Федерацияси армияси Украинада 13 миллиард долларлик ҳарбий техникани ёъқотди.

Энг қиммат вайрон қилинган объект Москва крейсери бўлиб, унинг қиймати 750 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, Россиянинг энг қиммат йуқотишлари Ил-76 транспорт самолёти (86 миллион доллар) ва йирик десант «Саратов» (75 миллион доллар) бўлди.

Уриб туширилган рус самолётлари ва вертолётлари 6 миллиард долларга, вайрон қилинган танклар эса 4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Чўкиб кетган кема ва қайиқларнинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этади. Вайрон қилинган бошқа жиҳозлар тахминан 2 миллиард долларга тенг.