Россия армияси Украинадан келган қочқинлар колоннасини ўққа тутди

Россия армияси Херсон вилоятидан чиқиб кетаётган тинч аҳоли карвонига қарата ўт очди.

12-май куни кечқурун Россия ҳарбийлари Херсон вилоятидан чиқиб кетаётган қочқинлар карвонини артиллериядан ўққа тутди. Бу ҳақда Кривой Рог ҳарбий маъмурияти раҳбари Аолександр Вилкул маълум қилди.

Унинг аниқлик киритишича, Бериславдан кўчиб келаётган тинч аҳоли жароҳатланган.

«Орклар эрталаб уларни тўплашди, мингга яқин транспорт воситаларини жазирама қуёш остида ушлаб туришди ва тушликдан кейин ўзларининг ҳарбий техникалари ҳаракатини қоплаш учун 200 та машинадан иборат партияларни қўйиб юборишни бошладилар. Соат 16:00 да орклар даҳшатли зарба беришди. «, — деди Вилкул.

Яраланганлар орасида 2011-йилда туғилган бола ҳам бор.

«У 1954 йилда туғилган аёл билан бирга шрапнел жароҳатларини олди. Уларга барча зарур ёрдам кўрсатилди», — дея таъкидлади Кривой Рог ҳарбий маъмурияти раҳбари.