Россия дефолтдан қочиб, қарзларини тўлади

Кеча Россия ўзининг евробондлари бўйича 117 миллион доллар купон тўловларини тўлаши керак эди.

Россия Молия вазирлиги Россия Федерациясининг суверен еврооблигациялари бўйича купонларни тўлаганлигини эълон қилди.

“Россия Молия вазирлиги Россия Федерациясининг 2023 ва 2043 йилларда муддати тугайдиган ташқи облигацияли заёмлари бўйича купон даромадларини тўлаш бўйича тўлов топшириғи 2022-йил 15-мартда тўланиши лозим бўлган умумий суммаси 117,2 миллион долларни ташкил этганлигини маълум қилади. 2022-йил 14-март куни хорижий вакиллик банки бажарилди”, — дейилади 17-март, пайшанба куни хабарда.