Россия Европага чиқадиган “Шимолий оқим 1” газ қувурини узмоқчи

Санкциялар ва “Шимолий оқим 2” газ қувури учун сертификатлаштириш жараёнининг амалда тўхтатилиши муносабати билан Россия “Шимолий оқим 1” газ қувури орқали газ оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда.

 

Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Россия Европада энергетика инқирозини юзага келтириш ва “Шимолий оқим 2” ни тақиқлаш ҳақидаги асоссиз айбловларга жавобан “кўзгу санкциялар” қўллашга ҳақли.

 

“Биз “ойна” қарор қабул қилишга ва бугунги кунда максимал даражада 100% юкланган “Шимолий оқим 1” газ қувури орқали газ оқимига эмбарго қўйишга тўла ҳақлимиз”, — деди у.

 

Шу билан бирга, Новак “Шимолий оқим 1” газ қувурини тўсиб қўйиш ҳеч кимга фойда келтирмаслигини, бироқ Европа давлатлари Россияни газ қувурини тўсиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ундашини таъкидлади.