Россия Федерациясида банклардан омонатларнинг рекорд даражада чиқиб кетиши қайд этилди

Феврал ойида Россия банкларидан 1,2 триллион рубллик депозитлар олинган. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, депозитлардан маблағларнинг чиқиб кетиши 2008 йилдан буён рекорд даражага етди.

«Россиянинг йирик банкларига нисбатан санкциялар шароитида салбий ахборот фони пайдо бўлди, бу эса аҳолининг нақд пулга бўлган талабининг ошишига олиб келди. Гап рубл ва хорижий валюта ҳақида бормоқда. Феврал ойида банклардаги аҳоли маблағлари 1,2 триллион рублни камайди (3,5%) ташкил этади”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Россия Федерацияси Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина «сўнгги икки ҳафта ичида пул муддатли депозитларга қайтарилган», деб ишонтирмоқда.

Fitch Ratings прогнозларига кўра, Россия иқтисодиёти Украинадаги уруш туфайли 1998 йилдаги дефолтдан кўра кўпроқ йўқотишларга дучор бўлади.