Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасининг Северский туманида «Илский» нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлиб, у ерда нефт маҳсулотлари солинган цистерналар ёниб кетди.

Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, ёнғинга дрон зарбаси сабаб бўлган.

Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев ёнғин содир бўлганлигини тасдиқлади ва воқеа жойида 48 қутқарувчи ва 16 та техника иш олиб бораётганини маълум қилди.

Кондратиевнинг сўзларига кўра, ёнғин 400 квадрат метр майдонда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Россия Федерациясининг Краснодар ўлкаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин бартараф этилгани ҳақида хабар берди