Россия генерал-маёри ўз жонига қасд қилди

Россия Ташқи разведка хизмати генерал-маёри Лев Соцков Москвадаги квартирасида ўлик ҳолда топилди, дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар бермоқда.

Россия матбуотига кўра, 90 ёшли Соцковнинг жасади ҳаммомдан унинг рафиқаси томонидан топилган.

Генералнинг ёнида ТТ мукофоти тўппончаси ва ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги эслатма бор эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, гап ўз жонига қасд қилиш ҳақида кетмоқда. Истеъфодаги разведкачини бу қадамга нима ундагани ҳозирча номаълум.

Соцков 1932 йилда Ленинградда туғилган, Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган ва 40 йилдан ортиқ разведка соҳасида, жумладан, хорижда ва ташкилотнинг марказий аппаратида ишлаган.