Россия хакерлари уруш бошланганидан бери 42 давлатга киберҳужумлар уюштирган

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери россиялик хакерларнинг Украинага дўст бўлган 42 давлат ҳукуматлари, таҳлил марказлари ва корхоналарига ҳужумлари қайд этилган. Бу ҳақда Microsoft матбуот хизмати хабар берди.

Microsoft президенти Бред Смитнинг сўзларига кўра, РФ ҳужумлари 29 фоизида муваффақиятли бўлган.

Таъкидланишича, кибержосуслик нишонларининг деярли учдан икки қисми НАТО аъзоларига тегишли. Асосий нишон АҚШ, кейин эса Полша бўлган. Бундан ташқари, Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Туркия сўнгги ойларда хакерлик ҳужумларидан жабр кўрди.

Эстония бундан мустасно, Microsoft 24-февралдан бери Россиянинг бирорта ҳам киберҳужумини аниқламади. Компаниянинг фикрича, Эстонияда бузғунчиларни аниқлаш осонроқ бўлган булутли ҳисоблашлар жорий қилинган.

Microsoft Украинанинг кибермудофааси умуман Россиянинг имкониятларидан кучлироқ эканлигини таъкидлади. Россия Федерациясидан кибержиноятчилар 2017 йилда NotPetya вируси билан содир бўлганидек, маълумотларни йўқ қилувчи бузғунчи вирусларни Украинадан ташқарига чиқармасликдан эҳтиёт бўлишади.