26 апрел куни Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Россияни келаси йили хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан расман маҳрум қилди.
Мусобақа 2023 йилнинг май ойида Санкт-Петербургда ўтказилиши керак эди.
IIHF кенгаши ўз қарорини чемпионатнинг барча иштирокчилари, матбуот ва хорижлик мухлислар хавфсизлиги ҳақида қайғуриш билан расман асослади.
«Бошқарув ўйинчилар ва амалдорларнинг Россия ичида ва ундан ташқарида хавфсизлиги ва ҳаракатланиш эркинлиги борасида жиддий хавотир билдирди», — дейилади ташкилот матбуот баёнотида.
Феврал ойининг охирида, уруш бошланганидан сўнг, IIHF Россия ва Беларусни барча халқаро хоккей турнирларидан тўхтатди ва Россиядан ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини олиб қўйди ва катталар чемпионати тўғрисида қарорни кейинроқ қолдирди.
2023 йилги жаҳон чемпионатини кимга беришни федерация май ойида ҳал қилади.