Россия юк кемаси Ҳиндистонда ҳибсга олинди

 

Ҳиндистон жанубидаги Kerala штати Олий суди Россиянинг МВ МАIА-I юк кемасини ҳибсга олди.

 

Бу ҳақда 19-июл, сешанба куни Times оf India газетаси хабар берди.

 

Қайд етилишича, Россия кемаси Кочин шаҳри денгиз портида жойлашган. Ҳибсга олиш Эстонияда жойлашган Bunker Partner  OU компанияси томонидан 23 503 доллар ёнилғи қўшимча тўловини тўламагани учун қилинган.

 

Даъво Эстония компаниясининг маҳаллий ишончнома эгаси томонидан кемага ёқилғи юклаш учун тўловни талаб қилиб ёзилган.

 

Кема Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари учун юк етказаётгани сабабли, суд уни ҳибсга олиш вақтида туширишга рухсат берди.