Россия Мариуполда фосфорли бомбалардан фойдаланиши мумкин — Британия разведкаси

Россия армияси бошқарилмайдиган ўқ-дорилардан фойдаланишда давом этмоқда, бу эса Украина тинч аҳолиси орасида қурбон бўлиш хавфини оширмоқда.

Россия армияси аллақачон Украина шарқида фосфорли ўқ-дорилардан фойдаланган ва Мариуполда яна фойдаланиши мумкин.

Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 11-апрел куни чоп этилган ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишича, шаҳар учун курашлар кучаймоқда. Шунингдек, рус қўшинлари Донетцк ва Луганск вилоятларини ўққа тутмоқда.

«Украина кучлари бир неча ҳужумларни қайтарди, натижада Россия танклари, автомобиллари ва артиллерия техникаси йўқ қилинди», — дея маълум қилди Британия ҳарбийлари.

Разведка маълумотларига кўра, Россиянинг бошқарилмайдиган бомбалардан фойдаланишда давом этиши тинч аҳолининг яна қурбон бўлиш хавфини сезиларли даражада оширади.