Россия Moody’s евробондлари бўйича дефолтга учради

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Россиянинг ташқи қарз мажбуриятларини бажармагани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда 27-июн, душанба куни агентлик сайтида маълум қилинди.

«27-июн куни Россия суверен қарзи эгалари 30 кунлик имтиёзли давр тугагунга қадар 100 миллион долларлик еврооблигациялар чиқарилиши бўйича купон тўловларини олмаган, бу дефолт ҳисобланади», — деди таҳлилчилар.

Шу билан бирга, Moody’s «купонлар бўйича кейинги дефолтлар эҳтимоли борлигини» тан олади.

Эслатиб ўтамиз, Bloomberg арафасида Россияда суверен қарз бўйича дефолт юзага келгани – купонлар бўйича юз миллион долларни тўлаш муддати 27 июнга ўтар кечаси тугагани ҳақида хабар берган эди.

Бироқ, Кремл «дефолт ҳақидаги даъволар мутлақо асоссиз, чунки керакли тўлов май ойида қайтарилган» деди.

Москва, шунингдек, дефолт ҳақида матбуот эмас, экспертлар баёнот бериши кераклигини таъкидлади.