Россия нефтига Европа Иттифоқи нархлари чекловлари ишлай бошлади

Бугун, 5 декабр куни Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Россия Федерациясининг денгиздан олинадиган нефтига нисбатан чекловлар кучга кирди.

Бу ҳақда Европа кенгаши сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, бу «экстремал бозор шароити туфайли юзага келган нархларнинг кескин ўсишини чеклайди ва Россия Украинага қарши ноқонуний босқинчилик урушини бошлаганидан кейин нефтдан оладиган даромадни кескин камайтиради».

«Шунингдек, бу энергия ресурсларининг жаҳон нархларини барқарорлаштиришга хизмат қилади, шу билан бирга учинчи мамлакатларнинг энергия таъминотига салбий таъсир кўрсатади», — дея қўшимча қилди Европа Иттифоқи кенгаши.

Шу билан бирга, Венгрия Россия нефт нархига нисбатан чекловларга риоя қилишдан озод қилинди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто маълум қилди.

«Нефт чекловлари бўйича музокаралар чоғида биз Венгрия манфаатлари учун кўп курашдик ва якунда муваффақиятга эришдик: Венгрия нефт нархига чекловлар қўллашдан озод бўлди», — деди Сиярто.

Европа Иттифоқи томонидан нефт чекловлари киритилишига изоҳ бераркан, Сиярто, «Брюссел учун бу каби ва шунга ўхшаш чоралар асосан Европа иқтисодиётига зарар етказишини тушуниш вақти келди», деди.

Санкциялар Россия нефт даромадларини камайтиришга ёрдам берадими?

Бир баррел учун 60 доллар Россия нефтининг Хитой ва Ҳиндистон каби йирик харидорлари тўлаган нархдан бироз пастроқ бўлади. NYT маълумотларига кўра, дипломатларнинг фикрича, бу санкциялар Россиянинг Украинадаги «Россия ҳарбий ҳаракатлари учун муҳим» бўлган нефт даромадларини кескин қисқартириши даргумон.

Европа Иттифоқи дам олиш кунларида Россия иқтисодиёти ва Россиянинг асосий шахсларига янги чекловлар қўйиш бўйича навбатдаги музокараларни бошлаши керак эди.

“Полша бошчилигидаги бир қанча Украина тарафдори бўлган Европа давлатлари нархлар чегарасини Россиянинг экспорт даромадлари учун етарли даражада ёмон деб ҳисобламасликлари сабабли, бу ваъда нархларни чеклаш бўйича келишув бўйича музокаралар олиб бориш учун калит бўлди.”-дейилади The New York Times хабарида.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари ва бутун дунёдаги бошқа ҳамкорлар денгиз нефтига глобал нарх чегарасини жорий этиш бўйича келишиб олганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракат санкцияларни кучайтиради, Россия даромадларини камайтиради, шунингдек, глобал энергия бозорларини барқарорлаштиради.

«Биз заиф ва ривожланаётган иқтисодига эга бўлган мамлакатлар чекланган нархларда Россия хом нефтидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз керак», деди фон дер Ляйен.