Россия разведка идоралари Буюк Британияда жосусларни ёллайди

Россия разведка идоралари Буюк Британияда мамлакатга «тартибсизлик экиш» учун жосусларни ёллашни кучайтирди. Бу ҳақда 11-февраль, шанба куни The Sun нашри ёзади.

Журналистлар электрон почта хабарларини Кремлга яқин манбалардан олганини даъво қилмоқда. Бу хатларда Кремл «катта пул эвазига саботаж қилишга қодир» одамларни қидираётгани айтилади.

«Мақсад Британия жамиятининг барча соҳаларида, асосан, барча даражадаги давлат хизматчилари ва сиёсатчилар, жумладан, парламентда ўтирганлар ўртасида разведка ишларини фаоллаштиришдир», — дейилади мақолада.

Нашр манбасига кўра, Россия элчихонаси дипломатик ходимлари назоратини кучайтириш орқали потенциал агентларни аниқлаш мумкин.

«Улар катта эътиборни Буюк Британияга қаратадилар … ҳукуматнинг марказида нима бўлаётгани, Украинадаги урушга бўлган муносабатимиз, украиналиклар билан муносабатларимиз ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун», — МИ6 собиқ раҳбари сэр Ричерд Бу ҳақда Деарлове нашрга маълум қилди.

Британияда депутатлар ва уларнинг ёрдамчилари Украинадаги уруш туфайли Кремл билан муносабатларда ҳушёр бўлишга чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, Рус православ черкови патриархи Кирил( Владимир Гундяев) 1970-йилларда Швейцариянинг Женева шаҳрида СССР фойдасига жосуслик қилган, у ерда Бутунжаҳон черковлар кенгашида рус православ черковининг вакили бўлган.