Россия самолётлари Швеция ва Дания ҳаво ҳудудини бузди

Дания ва Швеция Россия ҳарбий самолёти ҳаво ҳудудини бузгани учун Россия элчиларини чақиртирди.

Россия ҳарбий разведка самолёти Дания (НАТО асосчиларидан бири) ҳаво ҳудудига учиб кирди, бу эса элчининг мамлакат ТИВга чақирилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда 1-май, якшанба куни Дания ташқи ишлар вазири Жеппе Кофод Твиттерда маълум қилди.

«Россия элчиси эртага Ташқи ишлар вазирлигига чақирилмоқда. Россия томонидан Дания ҳаво ҳудудининг навбатдаги бузилиши. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва ҳозирги вазиятда ўта хавотирли», деб ёзади у.
Расмийларга кўра, самолёт 29 апрел куни кечқурун Борнҳолм ороли шарқида Дания ҳаво ҳудудига кирган, кейин эса Шветсия ҳаво ҳудудига учиб ўтган.
Швеция ташқи ишлар вазирлиги ҳам Россия элчиси Стокголмга чақирилишини маълум қилди, деб ёзади “Озодлик” радиоси.

«Ушбу турдаги иш бўйича белгиланган тартиблар мавжуд. Бу, хусусан, ташқи ишлар вазирлигига жалб қилинган миллат вакилини чақиришга тааллуқлидир», дейилади хабарда.
Швеция ҳарбий-ҳаво кучлари бошлиғи Карл-Йохан Эдстрём россиялик учувчининг хатти-ҳаракати “мас’улиятсиз ва нопрофессионал” эканини айтди, бироқ ҳозирча Кремл томонидан тўғридан-тўғри қуролли ҳужум таҳдиди йуқ.
Эслатиб ўтамиз, Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз 30 апрел куни эрталаб Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари гўёки Брянск вилояти осмонида Украина ҳарбий самолётини топиб олганини маълум қилган эди.