Россия Украина билан музокаралар олиб бориш имкониятини рад этди

Россия ва Украина ўртасида музокаралар олиб бориб бўлмайди, деди Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РосСМИ хабар бермоқда.

Дарҳақиқат, ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмайди, чунки Украина томони уларни мутлақо рад этади. Махсус ҳарбий операция давом этмоқда”, деди у.

Песковнинг сўзларига кўра, гўёки тинчлик музокаралари учун “Украинанинг сиёсий иродаси” керак.

Шунингдек, Кремл спикери гўёки «маълум» бўлган «Россия талаблари»ни яна бир бор тилга олди.

Эслатиб ўтамиз, Кремл Ватиканга Украина билан музокараларда воситачилик қилишдан бош тортган эди.