Россия Украина билан музокараларда Ватикан ёрдамига муҳтож эмас

Ватиканнинг Россиянинг Украинага қарши урушини «ҳал қилиш»да воситачилик қилиш таклифи ҳозирда «даъво қилинмаган». Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради Reuters 28-ноябр, душанба куни.

«Албатта, биз бундай сиёсий иродани (Ватикан – таҳр.) олқишлаймиз, лекин ҳозир Украина томонида мавжуд бўлган де-факто ва де-юре вазиятни ҳисобга олсак, бундай платформалар талабга эга бўла олмайди», — деди у.

Рим папаси Франциск аввалроқ Италиянинг La Stampa газетасига берган интервюсида Ватикан Россия ва Украина ўртасидаги можарога барҳам бериш учун воситачилик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Франциск якинда Россиянинг Украинадаги урушини 1932-33 йиллардаги Голодомор билан таққослаган.