Россия ва Беларус дипломатларига Европарламентга кириш тақиқланди

Демократик тартибни йўқ қилишга интилаётганларга Демократия уйида жой йўқ, деб тушунтирди Роберта Метсола.

Европарламент Россия ва Беларус дипломатлари ва давлат хизматчиларининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда Европа парламенти президенти Роберта Метсола 18-март, жума куни Twitter даги саҳифасида маълум қилди.

«Бугундан бошлаб Россия ва Беларус дипломатик ва давлат хизматчиларига Европарламент биносига кириш тақиқланди. Демократия уйида демократик тартибни бузишга интилаётганларга жой йўқ», деб ёзади Роберта Метсола.