Россия ва Украина ўртасидаги уруш жаҳон иқтисодиётига зарба беради

ХВЖ Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан 2022-йилда глобал ўсиш прогнозини кескин пасайтирди. Прогноз 19-апрел, сешанба куни World Economic Outlook ҳисоботида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Украинадаги уруш гуманитар инқирозга олиб келган, можародан етказилган иқтисодий зарар эса глобал ўсиш суръатларининг сезиларли даражада секинлашишига ва инфляциянинг кучайишига хизмат қилади. Ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари тез кўтарилиб, энг кўп даромади паст мамлакатлар аҳолисига таъсир қилди.

Глобал ўсиш 2021-йилдаги 6,1% дан 2022 ва 2023-йилларда 3,6% ача секинлашиши прогноз қилинмоқда. Бу урушгача башорат қилинганидан 0,8 ва 0,2% га паст.

2023 йилдан кейин глобал иқтисодий ўсиш 3,3% атрофида камаяди.

Бундан ташқари, уруш сабаб бўлган товарлар нархининг ошиши ва нархлар босимининг ошиши 2022 йил учун инфлятсия прогнози ривожланган иқтисодиётларда 5,7% ва ривожланаётган бозорларда 8,7% бўлишига олиб келди. Бу 1,8 ва 2,8 п.п. январ ойидаги прогноздан юқори.

Украинанинг ўзи учун ХВЖ бу йил ялпи ички маҳсулотнинг 35% га пасайишини башорат қилмоқда.