Россияда Ил-76 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради: уч киши ҳалок бўлди

Россияда, Рязан шаҳри яқинида Ил-76 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда База Telegram канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, самолёт далага қулаган, ерга урилганда ёниб кетган. Самолётда тўққиз киши бўлган. Омон қолганларнинг ҳаммаси касалхонага ётқизилган.

Ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 21-июн куни Россия Федерациясининг Ростов вилоятида Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, гап Су-25 ҳужумчи самолёти ҳақида кетмоқда.

Бир неча кун олдин Белгород вилоятининг Корочанский туманида Су-25 ҳужумчи самолёти қулаган эди. Учувчи учиб кетишга муваффақ бўлди.