Россиялик олигархнинг яхтаси Германияда ҳибсга олинди

Германия ҳукумати Гамбург портида россиялик миллиардернинг тахминан 452 миллион евролик яхтасини қўлга олди.

Узоқ давом этган терговдан сўнг полиция яхта миллиардер Фарҳод Аҳмедовга тегишли эканлигини аниқлади.

Германия ҳукумати Гамбург портида асли озарбайжонлик россиялик олигарх Фарҳод Аҳмедовга тегишли қиймати 452 миллион еврога тенг Луна мегаяхтасини қўлга олди.

Бир неча ой давомида расмийлар яхтанинг ноаниқ эгалигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган Аҳмедовга тегишлими ёки унинг собиқ рафиқаси Татьяна Аҳмедовага тегишлими.

2018-йилда Лондонда яшовчи Татьяна Аҳмедова Британия судига кўра, 2018-йилда олигарх Роман Абрамович учун қурилган яхтани совға сифатида олган.

Унинг собиқ турмуш ўртоғи, миллиардер Фарҳод Аҳмедов феврал ойидан бери Путиннинг дўсти сифатида Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Яхта Дубай халқаро молия маркази (DIFC) томонидан 2017-йилда Порт-Рашидда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда мусодара қилинган эди. Бир йил ўтгач, Британия ҳукмидан сўнг, кема расман Татьяна Аҳмедовага тегишли эди.

Аммо 2019-йилда Дубайдаги апелляция суди Британиянинг музлатиш буйруғи билан кеманинг мусодара қилинишини Амирликларда ҳақиқий эмас деб топди ва шу тариқа Сибирда газ қазиб олишдан бойлик орттирган Аҳмедов яна эгасига айланади.

Германия Федерал жиноий полиция бошқармаси (BKA) терговига кўра, энди яхта эгаси Фарҳод Аҳмедов эканлиги аниқ кўриниб турибди.

Шундай қилиб, Luna санкциялар қонунига бўйсунади, деди BKA.