Россиялик журналист Косовода жосусликда айбланмоқда

Россиялик аёл Дария Асланова Косова шимолидаги чегара пунктида қўлга олинди. У жосусликда айбланмоқда. Бу ҳақда 6-август, шанба куни Косова ички ишлар вазири Жалол Свечла маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қўлга олинган шахснинг Болқон ярим оролида можаро авж олган пайтда минтақага кириб боришга уриниши Россиянинг Косоводаги беқарорлик ҳаракатларига аралашганидан далолат беради.

Бундан ташқари, Свечля, улар Асламованинг Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиб, Россия босқинини тарғиб қилганидан хабардор эканини таъкидлади.

«Кўплаб давлатлар унинг Россия ҳарбий разведкаси учун жосуслик қилганини ва журналист ниқоби остида ҳаракат қилганини исботлади», — деб ёзади вазир.

Россиялик аёл расмийлар унинг ташриф мақсадини аниқламагунча ҳибсда сақланади.

Хабар қилинганидек, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Россия Федерацияси Европадаги жосуслик имкониятларининг 50 фоизини йўқотди – Европа Иттифоқи давлатлари Россия разведка идораларининг 400 дан ортиқ зобитини чиқариб юборишди.