Россиянинг икки шаҳрида ҳарбий комиссияларга ўт қўйилди

Белгород ва Перм (Россия Федерацияси) шаҳарларида 24-июнга ўтар кечаси ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга ыойиш бўлимлари ёниб кетди. Бу ҳақда бир қанча Telegram каналларида хабар берилган.

Белгородда тунги вақтда ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлими биноси ёниб кетди. Ёнғин биринчи қаватда содир бўлган. Номаълум шахс биринчи қаватдаги ҳарбий комиссарлик ойнасини синдириб, 106-кабинетга иккита «Молотов коктейли» улоқтирган. Ёнғин ўчирилди.

Бундан ташқари, Пермда номаълум шахслар чақирув кенгашига ўт қўйишга уринган.

Таъкидланишича, бир неча молотов коктейли эрталаб соат 4 ларда Закамская кўчасида жойлашган Кировский тумани ҳарбий комиссарлиги биносига кириб келган. Воқеа жойида тўртта шиша топилди — иккитаси синган, иккитаси бутун, ёнғин бўлмаган.

Ўт қўйганлар қочишга муваффақ бўлишди, ҳозир улар қидирилмоқда.

Бундан ташқари, аввалроқ Россия Федерациясида ҳарбий рўйхатга олиш ва қабул қилиш бўлимларида камида 12 та ўт қўйиш ҳолатлари қайд этилгани хабар қилинган эди.