Россиянинг Валуйки шаҳри портлашлардан сўнг электр таъминотисиз қолди

Россиянинг Белгород вилояти Валуйки шаҳрида содир бўлган портлашлар ёруғликнинг йўқолишига олиб келди.
Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков 16-сентабр, жума куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Россия расмийси Украина Қуролли кучларини аҳоли пунктини ўққа тутганликда айблади.

У Россиянинг ҳаво мудофаа тизими Валуйкида ишлаганига ишонтирмоқда. Бироқ, айни пайтда гўёки «ер юзида ҳалокат» бўлган.

«Подстанция шикастланган, шаҳарнинг электр таъминоти узилган. Шунингдек, саккизта хусусий турар-жой биноси ва учта автомобил ёндирилган. Аввалроқ бир фуқаро ҳалок бўлган. Икки жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», – деди у.