Рождество ороли 2022 йилни биринчи бўлиб кутиб олди

океанининг марказий қисмида жойлашган Кирибати мамлакатининг Рождество ороли аҳолиси анъанага кўра Янги йилни биринчи бўлиб нишонлади.

Оролда янги йил Ўзбекистон вақти билан соат 15:00 да бошланди.

Шунингдек, 2022 йилни Тинч океанининг жанубида жойлашган ва худди шу номдаги архипелагнинг ғарбий қисмини эгаллаган орол давлати Самоа кутиб олди.

Кирибати ҳудудида Янги йилни уч марта нишонлаш мумкин – оролларнинг ғарбий, марказий ва шарқий қисмларида. Шу билан бирга, бу ерда ўзига хослиги шундаки, ороллардан атиги бир неча километр узоқликда 12-ғарбий вақт минтақасининг чегараси жойлашган.