Ўрта ер денгизида НАТОнинг кенг кўламли машғулотлари якунланди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотига аъзо олти давлат Ўрта Ер денгизида POLARIS 21 ҳарбий машғулотларини якунлади.

The Guardian якшанба куни хабар беришича, POLARIS 21 тарихдаги энг йирик денгиз маневрларидан бири эди.

Машқларда Франция, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Испания ва Греция ҳарбийлари — 6 минг киши ва 24 та кема иштирок этди. Шу билан бирга, Париж француз флотининг деярли ярмини, шу жумладан «Charles de Gaulle » («Шарл де Голл») самолёт ташувчиси, шунингдек, қуруқлик ва ҳаво бўлинмаларини жалб қилди.

Маневрлар иштирокчилари иккита лагерга бўлиниб, француз самолёт ташувчиси бортида кузатилган олти кунлик қизғин жанговар симуляцияда иштирок этишди. Хусусан, ҳарбийлар 24 соат давомида “уруш туманлари”да ҳаракат қилишди – сунъий йулдош алоқаси йуқлигини тақлид қилишда. Шунингдек, иккита қирувчи отряд жангга яқин шароитда бир-бирини тутиб олди ва душман ҳудудига тушиб қолган учувчини қутқариш миссиясини ишлаб чиқди.

 

Шунингдек, барча экипаж аъзоларидан кузатувга тушмаслик учун мобил телефонларини ўчириш сўралган, дея қайд этади The Guardian.

Маневрлар якунида адмирал Пер Вандие Шарл де Голл бортида денгизчилар ва журналистларга сўнгги 20 йил ичида Сурия, Ироқ ва Ливиядаги можаролар пайтида флотнинг қуруқликдаги можароларда қандай иштирок этганини кузатиш мумкин бўлганини айтди.

«Бугунги кунда денгизлардаги вазиятни кўриб чиқсак, сув ости кемалари, киберҳужумлар, коинотдан ҳужумлар ёки тўғридан-тўғри денгиз урушидан келиб чиқадиган муаммолар мавжуд ёки бўлади. Бизнинг вазифамиз бу омилларни оператив даражада тушунишдир», деди у.

Уондиернинг қайд этишича, асосий таҳдидлар Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг Тинч океанида, шунингдек, адмирал номини тилга олмаган Ўрта ер денгизидаги бошқа давлатнинг тез кенгайишидир.

«Бугунги кунда биз флотларнинг икки ёки уч баравар кўпайганини кўрмоқдамиз. 10 йил ичида Хитой флоти ҳажми уч баравар кўпайганини кўрдик, шунинг учун у ҳозир АҚШ флотини ортда қолдирди», деди у.

Унинг сўзларига кўра, дунёда тез қуролланиш тартибсизликларни келтириб чиқармоқда, шунинг учун ҳам вақтни беҳуда ўтказиш ёки «ҳайратга тушиб қолиш» учун вақт йуқ.

The Guardian таъкидлашича, Лондон ва Париж ўртасида АҚШ, Буюк Британия ва Австралия иштирокидаги AUKUS уч томонлама хавфсизлик ҳамкорлиги бўйича кескинликларга қарамай, Британия-Франция мудофаа алоқалари мустаҳкамлигича қолмоқда. Шундай қилиб, POLARIS 21 пайтида Charles de Gaulle бортида бўлган ягона Британия денгиз зобити, 3-даражали капитан Дункан Абботт AUKUS якунидан кейин ҳеч қандай кескинликни кузатмаганлигини айтди.