Саакашвили АҚШдан ҳимоя сўради

Грузиянинг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили қамоқхонадаги безорилик ҳақида хабар бериб, Америка ҳукуматидан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

“Агар АҚШ мени ҳимоя қилиш учун келмаса, бу барча сиёсатчилар ва ғарбпараст одамларга даҳшатли сигнал бўлади”, деб ёзади Саакашвили адвокатлар орқали йуллаган мактубида.

Ёзувда у қамоқхонада калтаклангани ва маҳбуслар олдида камситилганини ҳам айтган.

Саакашвилининг таъкидлашича, Грузия расмийлари уни қамоқхонадан оддий касалхонага ўтказишга ва ўз судида иштирок этишга рухсат бермаяпти.

Грузия Омбудсманининг айтишича, Саакашвилига мия касаллиги ташхиси қўйилган.

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига қамоқхонада ташриф буюрган мутахассислар жиддий мия хасталигини аниқладилар, шу сабабли сиёсатчида кома пайдо бўлиши мумкин, бу эса ўлимга олиб келиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Саакашвили энг оғир асоратлардан бири – Верник энсефалопатиясини ривожлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили 1-октабр куни Грузияда қўлга олинган эди. Ҳибсга олинганидан кейин у очлик эълон қилди. Қариндошлари ва адвокатларининг розилигисиз улар Рустави шаҳридаги қамоқхонадан Тбилисидаги қамоқхона касалхонасига ўтказилган.