Самарқандда 21,5 миллиард сўмлик ёқилғи ўғирлаб кетилди

“Мароканд нефт базаси” МЧЖ филиалида ўтказилган навбатдан ташқари инвентаризация жараёнида нефт маҳсулотлари солинган систерналардан 21,5 миллиард сўмлик ёқилғи ўғирланганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Булунғур филиалининг моддий жавобгар ходими ўзбошимчалик билан 7 дона вертикал пўлат резервуарни (РВС) ўзгартириб, ичига темир қувур ўрнатилган.

Натижада тезкор маълумотларга кўра, 2573,5 тонна, жами 21494,7 миллион сўмлик нефт маҳсулотлари танқислиги ва йирик миқдордаги талон-тарожларга йул қўйилгани аниқланди.

Айниқса:

  • 2382,1 тонна АИ-80 бензини 18340,4 млн.сўм;
  • 75,2 млн.сўм миқдорида 4,7 тонна ЭКО маркали дизел ёқилғиси;

  • 1752,1 млн.сўм миқдорида 111,6 тонна ТДЛ-05 дизел ёқилғиси;

  • 75,1 тонна ТД-К5 маркали дизел ёқилғиси 1327,0 млн.сўм евро.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.