Самарадорлик ва хавфсизлик синовларидан сўнг, Хитой вакцинаси патент олди

17 август, душанба куни Хитой ўзининг биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатга олинганлиги ҳақида эълон қилди. Вакцина патенти Миллий интеллектуал мулк идораси томонидан берилган.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

400;">Патентга талабнома март ойида берилган, аммо вакцина синовдан ўтказилиши кераклиги сабабли, у энди тасдиқланди.

Вакцинада коронавируснинг генетик моддаси мавжуд. Препаратнинг вазифаси инсон танасини коронавирус бошоқ оқсилини таниб олиш ва унга қарши курашадиган антикорларни ишлаб чиқаришга мажбур қилишдир.

Дастлабки икки босқичдаги тадқиқотлар намунанинг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди. Энди охирги босқич оммавий синов шаклида ўтказилади. Вактсиналарни текширишнинг охирги босқичида ҳимоя қилиш муддатини, турли тоифадаги одамлар учун хавфсиз дозани аниқлаш керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакати дунёда биринчи бўлиб COVID-19га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказганини ҳақида эълон қилган эди.