Samsung раҳбари наркотик назорати қонунини бузгани учун жаримага тортилди

26-октабр, сешанба куни Samsung Group компаниясининг амалдаги раҳбари Ли Чже Ён оғриқ қолдирувчи дори бўлган пропофолдан ноқонуний фойдалангани учун Сеул суди томонидан 70 миллион вон (60 055 доллар) миқдорида жаримага тортилди.

Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Сеул марказий округ суди, шунингдек, Лини гиёҳванд моддаларни назорат қилиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айбдор деб топиб, қўшимча 17 миллион вон (14 567 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга қарор қилди.

Прокурорлар Лига нисбатан шундай жазони талаб қилишди.

Июн ойида прокурорлар Samsung Electronics Co. раиси ўринбосарини 2015-йил январи ва ўтган йилнинг май ойлари давомида Сеул жанубидаги пластик жарроҳлик клиникасида жами 41 марта пропофолни даволашдан бошқа мақсадларда фойдаланганликда айблаган эди.

Эслатиб ўтамиз! Сеул Олий суди 18-январ куни собиқ президент Пак Кин Хе билан боғлиқ порахўрлик ишини қайта кўриб чиқишда уни 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан сўнг Ли аввалроқ қамоқда ўтаган. Август ойида у шартли равишда озодликка чиқди.