Samsung украиналик қочқинларга 6 миллион долларлик гуманитар ёрдам юборди

Samsung Electronics кўчишга мажбур бўлган аҳолига ёрдам бериш учун Украина Қизил Хоч жамиятига 6 миллион доллар ажратди.

Компания ушбу маблағнинг 1 миллион долларини маиший электроника билан таъминлаш учун ишлатган.

Қолган 5 миллион доллар озиқ-овқат, сув ва бошпаналардаги одамлар учун зарур бўлган материаллар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар, шунингдек, болалар буюмлари ва озиқ-овқат учун мўлжалланган.

«Бугун кўп одамлар сарсон бўлиб қолди. Бутун оилалар эртага нима бўлишини билмай туриб уйларини тарк этишга мажбур. Бундай қийин ва оғир дамларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ижтимоий масъулиятли компания сифатида бизнинг масъулиятимиздир», – деди Samsung Electronics Украина президенти Дэнни Рю.