Саудия Арабистони Судан суверенитети кенгаши раиси ва армия қўмондони генерал Абдулфеттоҳ ал-Бурхон, шунингдек, Тезкор ҳаракат кучлари қўмондони Мухаммад Ҳамдан Дагала вакилларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Анадолу.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ёзма баёнотида, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Ферҳаннинг АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилгани маълум қилинди.
Суҳбат чоғида вазирлар Судандаги зўравонлик ва томонлар ўртасидаги ҳарбий зиддиятларга барҳам бериш муҳимлигини таъкидладилар.
Қайд этилишича, АҚШ ва Саудия Арабистони ташаббуси билан Жидда шаҳрида Судандаги зиддиятли томонлар вакилларининг учрашуви ташкил этилган. Ушбу ташаббус «Судан ва унинг халқининг хавфсизлиги ва барқарорлигини кафолатлайдиган тарзда кескинлик даражасини пасайтириш учун керакли мулоқот платформасини тайёрлаш» мақсадини кўзлайди.
Ал Арабия телеканалининг хабар беришича, можаро томонлари вакиллари аллақачон Жиддага жўнаб кетишган.
Суданда 15 апрел куни Абдулфеттоҳ ал-Бурхон армияси ва қўмондон Мухаммад Ҳамдан Дагалунинг тезкор ҳаракат қилиш кучлари, милициянинг собиқ раҳбари, Ҳемедти номи билан машҳур бўлган, халқаро томонидан қўллаб-қувватланган янги фуқаролик ўтиш режаси муваффақиятсизликка учраганидан кейин тўқнашув бошланди.
Ғарб давлатлари, жумладан, Қўшма Штатлар янги ўтиш даври ва фуқаролик ҳукумати режасини қўллаб-қувватлади.
15 апрел куни урушаётган томонлар ўртасида тўқнашув бошланганидан сўнг, бир неча сулҳ келишувига тузилди, аммо уларнинг ҳеч бири ёрдам ёрдам бермади.
Бироқ минтақавий телерадиокомпаниялар шанба куни эрталаб Хартум ва унинг атрофида отишма бўлмагани ҳақида хабар беришди.
Шу кунгача можаролар оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди, ўн минглаб қочқинлар хорижга қочиб кетди.