Шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси коронавирусга қарши эмланнишди

Британия тахтининг меросхўри Уэллс шаҳзодаси Чарлз ва унинг рафиқаси Корнуолл герцогиня Камилла коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олишди.

Шаҳзодани эмлаш тўғрисида қиролича Елизавета II нинг 72 ёшли ўғлининг идораси — Кларенс Хауснинг матбуот хизмати эълон қилди. Шу билан бирга, улар қайси дори ишлатилганлигини аниқлаб бермадилар.

Британия тахтининг меросхўри ва герцогиня тўртинчи эмлаш гуруҳида — 70 ёшдан ошганлар учун, деб хабар беради Sky News.